• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:31

Тошкент вилоятига қатновчи автобусларда 15 кунда 5,6 мингта қоидабузарлик аниқланди

1–15 ноябрь кунлари Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан 5 601 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

51
0
MinTrans

Тадбирлар «Тошкент шаҳар йўловчи ташишини мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари томонидан ташкил этилди. Уларнинг асосий мақсади жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш маданиятини шакллантириш ва чиптасиз юриш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.

Назорат жараёнида йўловчиларга автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаш зарурлиги, транспорт ва банк карталари ҳамда бошқа нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.

Қоидабузарликлар энг кўп қайд этилган йўналишлар қуйидагича:

• 8Т-йўналиш — 593 та;

• 145-йўналиш — 585 та;

• 194-йўналиш — 531 та;

• 65-йўналиш — 517 та;

• 74-йўналиш — 417 та.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида йўловчилар автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини белгиланган тартибда тўлаши шарт. Йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

51
0

Изоҳ