• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:02

Ўзбекистон вакили Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди

Ташкилот тарихида илк бор Ўзбекистон вакили Бош котиб лавозимини эгаллади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов ушбу лавозимга тайинланди.

57
0

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити доирасида ташкилотнинг янги Бош котиби тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Давлат раҳбарлари кенгаши қарори билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби этиб тайинланди.

Қайд этилишича, ташкилот тарихида биринчи марта Ўзбекистон вакили мазкур лавозимни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов жорий йил май ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бундан аввал эса у Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Манбалар: «Дунё» АА, UzNews.uz.

57
0

Изоҳ