Ҳодиса 25 октябрь куни қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган уйда содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Шунингдек, газ тармоғига белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Прокуратура фуқароларни газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишга чақирди. Шунингдек, бундай ускуналар малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ва уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ