Синоптиклар прогнозига кўра, ноябрь ойида ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати меъёр атрофида, айрим жойларда эса меъёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг биринчи ўн кунлиги нисбатан илиқ келади. Бу даврда кечалари ҳарорат асосан +5…+10 даража, кундуз кунлари эса +17…+22 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати пасаяди. Кечалари ҳарорат +3…+8 даражадан −2…+3 даражагача, кундуз кунлари эса +15…+20 даражадан +5…+10 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг айрим кунларида, асосан, ёмғир кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат пасайган пайтларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли ҳам бор.
Ноябрь ойида ёғингарчилик миқдори умумий ҳисобда меъёр атрофида, айрим ҳудудларда эса меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда.
Изоҳ