• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:59

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан 10 кун ўтиб вафот этди

Қизда гипофиз безидаги катта ўсма аниқланиб, уни олиб ташлаш учун эндоскопик жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.

210
0
uznews.uz

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, 2005 йилда туғилган Л.М. 14 октябрь куни «гипофиз аденомаси» ташхиси билан вилоят кўп тармоқли шифохонасининг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, бемор бир неча йил давомида нафас олиш қийинлашиши, бўй ўсишининг орқада қолиши, қўл ва оёқ бармоқларининг йўғонлашиши каби аломатлардан азият чеккан. Текширувларда гипофиз безида катта ўлчамдаги ўсма аниқланган, гормонал таҳлиллар эса ўсиш гормони миқдори меъёрдан сезиларли даражада юқори эканини кўрсатган.

16 октябрь куни пойтахтдан келган мутахассис иштирокида беморда бурун орқали эндоскопик усулда ўсмани олиб ташлаш операцияси ўтказилган. Бошқарма маълумотига кўра, 19 октябрь куниги текширувда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Бироқ 20 октябрь куни беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Унда қон босимининг кўтарилиши, ҳуш, нафас олиш ва юрак фаолияти бузилиши кузатилган. Интенсив даволаш чораларига қарамай, қиз 26 октябрь куни вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

210
0

Изоҳ