• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:48

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади

30–31 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари Ўзбекистонда илиқ ва ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, айрим вилоятларда эса ёмғир ёғиши мумкин.

245
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 октябрь куни мамлакат бўйлаб кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 17–22 даражагача кўтарилади.

31 октябрь куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида, кечга томон эса Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари асосан 5–10 даража, шимолда 0–5 даража илиқ, кундузи эса 17–22 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида 30–31 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечалари 8–10 даража, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

245
0

Изоҳ