TUCSON нинг ташқи кўринишини бошқа кроссоверлар билан адаштириш қийин. Радиатор панжараси дизайнига уйғунлаштирилган LED кундузги чироқлар, бўртма ён панеллар ва кузовнинг ўзига хос геометрик шакллари уни автомобиллар оқимида ажратиб туради. Шу билан бирга, TUCSON — кундалик қатновлар ва оилавий саёҳатлар учун мўлжалланган амалий автомобиль.
Капоти остида 180 от кучига эга 2.0 MPI бензин двигатели ва классик 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси жойлашган. 190 мм йўл оралиғи нотекис йўлларда ўзингизни ишончлироқ ҳис қилишга ёрдам беради. Баланд ўтириш ҳолати ва қулай салон эса TUCSON ни Тошкент бўйлаб кундалик қатновлар учун ҳам, шаҳар ташқарисига саёҳатлар учун ҳам яхши танловга айлантиради.
Active комплектациясининг жиҳозланиши ҳам ёқимли таассурот қолдиради. Apple CarPlay ва Android Auto ни қўллаб-қувватловчи 12,3 дюймли катта мультимедиа экрани, икки зонали иқлим назорати, олд ўриндиқлар ва рулнинг иситилиши, акустик олд ойна, орқа кўриниш камераси ҳамда олд ва орқа парковка сенсорлари — буларнинг барчаси ҳар куни фойдаланиладиган қулайликлар.
Амалийлик ҳам эътибордан четда қолмаган: қулай орқа ўриндиқлар, 60:40 нисбатда букланадиган ўриндиқ суянчиқлари ва кенг багаж бўлими автомобилни оилавий эҳтиёжларга осонгина мослаштириш имконини беради — катта харидлардан тортиб, шаҳар ташқарисига саёҳатларгача.
Бир марта ҳайдаб кўрган яхши: Hyundai TUCSON тест-драйвига ёзилинг
Ҳайдовчи ўриндиғининг қулайлиги ва йўлни кўриш имкониятини баҳолаш, двигатель ҳамда осма тизимининг ишлашини ҳис қилиш, салон бутун оила учун қанчалик қулай эканини текшириш — буларнинг барчасини TUCSON рулига ўтириб, шахсан синаб кўрган маъқул. Балки айнан тест-драйвдан сўнг янги автомобиль танлаш масаласи ҳал бўлар.
Hyundai TUCSON тест-драйвига Тошкентдаги қуйидаги расмий дилерлик марказларида ёзилишингиз мумкин:
• Hyundai Qushbegi
• Hyundai Tashkent City
• Hyundai Yunusobod
Махсус дастур нархи 449 000 000 сўм бўлган Hyundai TUCSON Active комплектациясига татбиқ этилади. 0% устама билан бўлиб тўлаш 60 ой муддатга, 194 000 000 сўм бошланғич тўлов ва ойига 4 250 000 сўм тўлов шарти билан тақдим этилади. Дастур шартлари ҳақида батафсил маълумотни Hyundai расмий дилерлари ва ҳамкор-банкдан олишингиз мумкин. Ушбу маълумот оммавий оферта ҳисобланмайди.
Батафсил маълумот 1248 телефон рақами орқали ва hyundai.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ