• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:52

Тошкентда 6000 га яқин шахматчи иштирокидаги «Zakovat-Gambit» турнири финали бошланди

Мусобақа ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун баҳс олиб бормоқда.

59
0
uznews.uz

Тошкентда V «Zakovat-Gambit» шахмат турнирининг ҳал қилувчи финал босқичига старт берилди. Бу йилги мусобақада рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

Турнирни кенгроқ қамровда ўтказиш ва кўпроқ иштирокчиларга имконият яратиш мақсадида илк бор икки босқичли саралаш тизими жорий этилди. Дастлаб республиканинг барча 14 та ҳудудида юзма-юз баҳслар, кейин эса онлайн платформада қўшимча саралаш ўйинлари ташкил қилинди.

«Zakovat Arena»да ўтаётган финал баҳсларида иштирокчилар шахмат маҳоратига кўра бешта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳда биринчи ўрин соҳибига 50 миллион, иккинчи ўринга 30 миллион, учинчи ўринга эса 20 миллион сўм мукофот берилади. Шунингдек, аёллар ўртасидаги энг кучли иштирокчига ҳам 20 миллион сўм ажратилган.

Мусобақанинг энг ёш иштирокчиси — 8 ёшли Мустафо Пўлатов ва энг кекса қатнашчиси — 63 ёшли гроссмейстер Тоир Воҳидовга 10 миллион сўмдан махсус мукофот топширилади.

Турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳонгир Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова каби таниқли шахматчилари ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, таклиф этилган жаҳон шахмати юлдузлари — гроссмейстерлар Петер Леко ва Хампи Конеру ёш спортчилар билан сеанс ўйинлари ўтказди. Улар мамлакатда шахмат жадал ривожланаётгани ва ёшларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқиши катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Барча гуруҳлар ғолибларини тақдирлаш маросими 30 октябрь куни «Ўзбекфильм» павильонида бўлиб ўтади.

59
0

Изоҳ