Ҳолатга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2026 йил 23 октябрь куни Қоракўл туманида фуқаро Ш.Р. 2018 йилда туғилган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда прокуратура назорати остида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қоракўл туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан қизга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олинган.
Изоҳ