• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:20

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Иситиш мавсуми бошланиши учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши керак.

205
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, зарур ҳолларда қарор қабул қилишни кечиктирмаслигини маълум қилди.

Ҳокимлик аҳоли иситиш мавсуми бошланишини кутаётганини тушунишини таъкидлади. Ҳаво кескин совиб кетган тақдирда, иситишни бошлаш бўйича қарор тезкор қабул қилинади.

Айни пайтда тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари шаҳар хизматлари ҳамда «Veolia Energy Tashkent» мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Иссиқлик узатиш қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

205
0

Изоҳ