Аввалроқ, Миср Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтириши ҳақида маълум қилган эди.
Бугун, 26 октябр куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилишича, вазирлик ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Миср томони билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилди. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириш тартибини қатъийлаштириш бўйича аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Вазирлик хорижий ҳамкорлар билан фуқароларнинг чет элга сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, визасиз режимларни жорий этиш ва бошқа давлатлар билан мавжуд сафар тартибларини соддалаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Шу билан бирга, фуқаролар хорижга сафар қилишда маҳаллий қонунчилик ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш, виза ҳамда миграция талабларини бажариш, шунингдек, борилаётган мамлакатнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва жамоат тартибини ҳурмат қилишга чақирилди.
Изоҳ