• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:47

Учтепада ёнғин содир бўлган хонадондаги аёл қасддан ўлдирилгани аниқланди

2026 йил 24 октябрь куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойида 26 ёшли аёлнинг жасади топилди.

236
0
МЧС

Маълум қилинишича, аёлнинг танасида елка қисмидан сон соҳасигача бўлган жойларда термик жароҳатлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews’га маълум қилди.

Шунингдек, хонадоннинг ошхонаси, ётоқхонаси ва меҳмонхонасида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи ҳамда қасддан ўт қўйиш аломатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.

236
0

Изоҳ