• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:45

Мунира Аминова Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Аминова Мунира Абдуғафуровна Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди.

128
0
fb.com

Мунира Аминова ушбу тайинловга қадар Буюк Британиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият юритган.

М. Аминова — сиёсий фанлар доктори бўлиб, давлат бошқаруви ва олий таълим соҳаларида катта тажрибага эга.

Унинг давлат бошқаруви ва таълим тизимини институционал ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги миллий ва халқаро тажрибаси институционал модернизация, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий дипломатия ва рақамли трансформация ташаббусларини илгари суришга хизмат қилмоқда.

128
0

Изоҳ