• 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:58

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ишлар натижалари юзасидан Бош вазирга сенаторлик сўрови юборилди

Сенатор зўравонлик жиноятларини содир этган шахсларнинг махсус реестридан фойдаланиш, шунингдек, ушбу реестрга киритилган шахсларнинг вояга етмаганлар билан ишлайдиган ташкилотларга ишга жойлашиши ҳолатлари ҳақида маълумот сўради. Бош вазирдан бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам маълумот бериш сўралди.

221
0
uznews.uz

Сенат маълумотларига кўра, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик механизмлари мавжуд бўлишига қарамай, амалиётда уларни қўллаш билан боғлиқ қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, зўравонлик жиноятларини содир этган шахсларнинг вояга етмаганлар билан ишлашга қўйилишининг олдини олиш бўйича бир қатор механизмлар белгиланган.

Ушбу чоралар 2023 йил 11 апрелда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда ўз аксини топган.

Унга кўра, айрим тоифадаги шахсларга таълим, тарбия, болаларни соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларда ишлаш, шунингдек, болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланган.

Шунингдек, жорий йилда давлат раҳбари фармони билан тасдиқланган «Йўл харитаси» мавжуд. Унда соғлиқ, жинсий эркинлик, оила, ёшлар ва ахлоққа қарши жиноятларни содир этган шахсларнинг махсус реестрини юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган.

Бироқ Сенат таъкидлаганидек, амалиётда мазкур талабларни бажариш, жумладан, реестрдаги маълумотлардан фойдаланиш ва вояга етмаганлар билан ишлайдиган ташкилотларда тегишли назорат механизмларини қўллаш бўйича қатор саволлар мавжуд.

Шу муносабат билан сенатор М. Қодирханова Бош вазир Абдулла Ариповга сенаторлик сўровини йўллаган. Унда соғлиқ, жинсий эркинлик, оила, ёшлар ва ахлоққа қарши жиноятларни содир этган шахсларнинг махсус реестридан амалда фойдаланиш ҳолати ва даражаси ҳақида маълумот сўралган.

Шунингдек, вояга етмаганлар билан ишлайдиган давлат органлари ва ташкилотлар томонидан реестрга оид маълумотларни олиш учун юборилган сўровлар сони ва уларнинг натижалари, шунингдек, реестрга киритилган шахсларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот бериш сўралган.

Бундан ташқари, сенатор аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш бўйича кўрилаётган чораларга асосланган тушунтиришлар тақдим этишни сўраган.

221
0

Изоҳ