Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, бугун, 28 сентябрь куни соат 09:03 да Тошкент вилоятида зилзила содир бўлган.
Зилзиланинг магнитудаси 3,6, ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқ йўналишида 66 кмни ташкил этган.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишлари қуйидаги кучда сезилган:
Олмалиқ шаҳрида — 3 балл, эпицентрдан 9 км;
Пискент туманида — 2–3 балл, 23 км;
Оҳангарон туманида — 2 балл, 26 км;
Нурафшон шаҳрида — 2 балл, 40 км;
Ангрен шаҳрида — 2 балл, 41 км.
Изоҳ