Sensor Tower таҳлилий хизматининг маълумотларига кўра, август ойида Uzum Avto мамлакатдаги автомобиль олди-сотдисига мўлжалланган иловалар орасида юклаб олишлар сони бўйича етакчига айланди ва сентябрь ойининг дастлабки ҳафталарида ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди. Умуман олганда, илова 600 000 мартадан ортиқ юклаб олинган, фойдаланувчилар эса 60 000 дан зиёд эълон жойлаштирган.
«Фойдаланувчилар Uzum Avto ни қулайлиги ва ишончлилиги учун танламоқда. Буни илованинг юклаб олишлар сони ҳамда иловалар дўконларидаги баҳолари ҳам тасдиқлайди: Google Play да — 4,8, App Store да эса — 4,9. Биз учун юклаб олишлар сони бўйича етакчилар қаторида бўлишнинг ўзи етарли эмас. Бу ишончни мустаҳкамлаш, автомобиль олди-сотдисини ҳақиқатдан ҳам осонлаштирадиган ва одамларнинг одатларини ўзгартирадиган сервис яратиш биз учун муҳим», – дейди Uzum Avto бош директори Егор Абрамец.
Uzum Avto — Uzum экотизимининг автомобиль олди-сотдисига мўлжалланган сервиси. 2026 йилнинг июнь ойи охирида илова бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланиш учун очилди. Ҳозирда платформада 50 дан ортиқ бренд автомобиллари тақдим этилган. Сервиснинг муҳим афзалликларидан бири ҳақиқий ва текширилган эълонлар ҳисобланади. Улар эълон қилинишидан олдин сунъий интеллект ёрдамида автоматик текширувдан ўтказилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ