Мазкур қонун лойиҳаси «Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Ҳужжат билан болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа доирасида Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси аввалроқ Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниб, уни палатaнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ