• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:44

Ўзбекистонда 30 сентябрь ва 1 октябрда айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда 28 сентябрдан 2 октябргача ҳаво ҳарорати пасайиб, айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Тошкентда ҳам 30 сентябрь ва 1 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

223
0
uznews.uz

28–29 сентябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Кундузи ҳаво ҳарорати 25–28 даража, кечаси 10–13 даража бўлади. Тошкент вилоятида 28 сентябрь кечқурун ва 29 сентябрь кечаси қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин.

30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучайиб, айрим жойларда кучли ёмғир кузатилади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.

Бу кунларда кечаси ҳаво ҳарорати 8–13 даража, кундузи 21–24 даража, айрим жойларда 26 даражагача бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 1 октябрда чўл ҳудудлари ҳамда жанубда айрим жойларда 14 м/с гача кучайиши мумкин.

2 октябрь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда 30 сентябрь ва 1 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 21–24 даража, кечаси 10–13 даража атрофида бўлади. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

223
0

Изоҳ