• 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 766 сўм
    -17.71
  • 13 639 сўм
    -49.99
  • 140 сўм
    0.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:52

Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Муайян ишни ҳар томонлама кўриб чиқишга тўсқинлик қилиш мақсадида судья ёки халқ маслаҳатчисига ноқонуний таъсир ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

211
0
uznews.uz

Ўзбекистонда суд ишларини кўриб чиқишга аралашганлик учун жавобгарлик кенгайтирилди. Тегишли ўзгартиришлар Жиноят кодексининг 236-моддасига киритилди.

Унга кўра, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга муайян ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилишга тўсқинлик қилиш мақсадида турли шаклларда ноқонуний таъсир ўтказиш — 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилиш ёки адолатсиз ҳукм, қарор, ажрим ёхуд бошқа қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судья ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклларда ноқонуний таъсир ўтказиш ҳам худди шундай жазога сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳаракатлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, унга 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, фуқаролар суд мажлисида эмас, балки суд биносида белгиланган тартибни бузганлик учун ҳам жаримага тортилади. Жарима миқдори БҲМнинг 1 баравардан 3 бараваргачани ташкил этади.

211
0

Изоҳ