2026 йил 8 сентябрь куни соат 22:20 лар атрофида ҳайдовчи Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, пиёдаларга йўл бермаган ва автомобилни хавфли тарзда бошқарган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида автомобиль ва унинг ҳайдовчиси топилган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирда у билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчи воқеага изоҳ бериб, ўша пайтда шошилиб келгани ва тормози ишламагани сабабли биринчи полосадан учинчи полосага ўтиб кетганини айтган.
Йиғилган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилиши маълум қилинди.
Изоҳ