Лойиҳа доирасида Шовот туманидаги «Янги Ўзбекистон» даҳасида 156 та хонадондан иборат тўртта етти қаватли уйлар қурилиб, эҳтиёжманд оилаларга тўлиқ жиҳозланган ҳолда топширилади.
Лойиҳани амалга ошириш учун InfinBANK, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида уй-жойга муҳтож оилаларни аниқлаш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
Хонадонлар 2027 йилги Мустақиллик байрами арафасида босқичма-босқич топширилиши режалаштирилмоқда.
Хоразмдаги ташаббус InfinBANK нинг ҳудудларда амалга ошираётган ижтимоий лойиҳаларининг давомидир. Аввалроқ Қорақалпоғистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 101 ёш оилага янги хонадонлар калити топширилган эди.
Instagram: @investfinancebank
Facebook: fb.com/InFinBank
Telegram: t.me/infinbank_news
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ