• 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:15

Ўзбекистонда АЭСда радиациявий авария юз берганда қандай чоралар кўрилиши белгиланди

Ўзбекистонда атом электр станцияларида радиациявий авария хавфи туғилганда ёки авария содир бўлганда амалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби тасдиқланди.

84
0
uznews.uz

Тегишли ҳужжат Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Тартиб АЭСни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш босқичларига татбиқ этилади.

АЭСда икки хил авариявий режим жорий этилади

«Авариявий тайёргарлик» режими АЭСда хавфсиз эксплуатация қилиш белгиланган чегаралари ёки шартлари бузилганда, шунингдек ионизацияловчи нурланиш дозаси қуввати белгиланган кўрсаткичларга етганда жорий этилади.

Бу режим зилзила, портлаш, ёнғин ёки АЭС ҳудудини сув босиши каби ташқи табиий ёки техноген таъсирлар натижасида хавфсизлик учун муҳим тизимлар ишида бузилишлар юзага келганда ҳам қўлланади.

Мазкур режим учун радиация мезонлари:

  • доимий ходимлар бўладиган назорат қилинадиган ҳудуд хоналарида — 10 мкЗв/соат;
  • АЭС майдони ва санитария-ҳимоя зонасида — 2,5 мкЗв/соат;
  • кузатув зонасида — табиий радиация фонидан 0,1 мкЗв/соатга юқори.

«Авариявий ҳолат» режими эса нурланиш дозаси қуввати қуйидаги даражаларга етганда ёки ундан ошганда эълон қилинади:

  • АЭСнинг назорат қилинадиган ҳудудида — 600 мкЗв/соат;
  • АЭС майдони ва санитария-ҳимоя зонасида — 200 мкЗв/соат;
  • кузатув зонасида — 20 мкЗв/соат.

Авариявий режимни жорий этиш тўғрисида қарорни эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари қабул қилади. У бўлмаган ёки у билан боғланиш имкони бўлмаган ҳолларда қарорни АЭС смена бошлиғи қабул қилиши мумкин.

Радиациявий вазият ҳақида ҳар 12 соатда маълумот берилади

Авариявий режим эълон қилинганидан сўнг АЭС смена бошлиғи ҳодиса сабаблари, станциянинг ҳолати, ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитга эҳтимолий таъсир ҳақида дастлабки маълумотни тегишли органларга зудлик билан етказиши керак.

Режим бекор қилингунига қадар эксплуатация қилувчи ташкилот ҳар 12 соатда АЭС ва унга туташ ҳудудлардаги радиациявий вазият, станция хавфсизлиги, авариянинг ривожланиши ҳамда кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот тақдим этади.

АЭСларда авариявий штаблар ташкил этилади

Станцияларда илмий-техник ёрдам гуруҳи, тезкор ёрдам гуруҳи, шунингдек ички ва ташқи авариявий штаблар ташкил этилади.

Ички штаб АЭС ҳудудидаги ҳимояланган пунктда, ташқи штаб эса станциядан ташқари хавфсиз жойда жойлаштирилади. Агар ички штабдан фойдаланиш хавфли ёки имконсиз бўлиб қолса, ташқи штаб авария оқибатларини бартараф этиш ишларини бошқаради.

Биринчи ядровий ёқилғи олиб кирилишидан олдин радиациявий авария ҳолатида фойдаланиш учун зарур техника ва бошқа воситалар тайёрланиши керак.

Шунингдек, АЭС ходимлари ва санитария-ҳимоя зонасида вақтинча бўладиган шахслар олдиндан авария сигнали берилганда қандай ҳаракат қилиш бўйича йўриқномадан ўтказилади.

Аварияга қарши ўқув машғулотлари камида йилига бир марта ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган АЭСнинг биринчи энергоблоки қурилишига Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин видеоконференция орқали старт берган эди. Шунингдек, Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Мирзиёев мамлакатда иккинчи АЭС қурилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган.

84
0

Изоҳ