15 август куни соат 09:25 атрофида «Қорасув — Бўка — Бекобод» автомобиль йўлида Spark ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада Spark ҳайдовчисининг эри ва ўғли ҳалок бўлган, аёлнинг ўзи шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, Cobalt ҳайдовчиси Spark автомобилини кесиб ўтиб, унга халақит берган. Оқибатда Spark аварияга учраган.
Cobalt ҳайдовчиси 30 ёшли Х.А. экани аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ