• 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:59

Veon Ўзбекистонда янги мобил операторни ишга тушириш учун 200 млн доллар инвестиция киритишга тайёр

Тадбиркор Фарҳод Маматжанов президентдан янги телекоммуникация лойиҳасига 200 млн доллар жалб қилишни келишиш жараёнини тезлаштиришни сўради.

239
0
кадр видеодан

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви давомида UzTex Group асосчиси ва InfinBank асосий акциядори Фарҳод Маматжанов икки йил аввал Қорақалпоғистондаги учрашувда Буюк Британиянинг Vodafone телекоммуникация компаниясини жалб қилиш режалари ҳақида маълумот берганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, кейинчалик иш Нидерландиянинг Veon компанияси билан давом эттирилган.

Таъкидланишича, Veon билан асосий келишувларнинг барчасига июнь ойида эришилган. Битимни имзолаш учун Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хулосасини олиш қолган.

«Улар 200 млн доллар жалб қилиш бўйича келишувни имзолашга тайёр. Ягона муаммо — Монополияга қарши қўмитадан хулоса олиш», — деди Ф. Маматжанов ва масалани президент назоратига олишни сўради.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили 24 июль куни компания иқтисодий концентрация битимини тузишга дастлабки розилик олиш учун мурожаат қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, хулосани Тадбиркорлар кунига қадар тақдим этиш режалаштирилган.

Президент ушбу масалани шахсий назоратига олишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Буюк Британиянинг Vodafone компанияси иштирокида янги мобил оператор ишга туширилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди. Компания 5G Standalone тармоғини кенгайтириш билан шуғулланиши, инвестициялар ҳажми эса тахминан 250 млн еврони ташкил этиши кутилган. Операторни 2025 йил бошида ишга тушириш режалаштирилган эди.

239
0

Изоҳ