• 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:01

Барча турдаги жарималар 2 баробарга камайтирилади — президент

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баробарга камайтирилади. Шунингдек, "Биринчи хато учун огоҳлантириш" қоидаси жорий этилади.

155
0
prezident.uz

Ҳозирда 51 та идора молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. Айрим идораларда жаримадан тушган маблағнинг бир қисми ўзида қолиши «текширса — қўрқади, қўрқса — тўлайди» деган нотўғри ёндашувни келтириб чиқараётгани танқид қилинди.

«Жарима маблағ йиғиш учун эмас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак», — деди Президент.

Шу боис барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробарга камайтирилади.

Бундан ташқари, давлат корхоналари харид қилган товарлар бўйича тадбиркорнинг закалат пулини қайтариш автоматлаштирилади.

2027 йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда «Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси» жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади ва унга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланмайди.

Шунингдек, «Биринчи хато учун огоҳлантириш» қоидаси жорий этилади. Биринчи марта қоида бузган, одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар етказмаган тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун берилади.

Назорат органлари биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир суд босқичида давлат божини тўлайди.

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Эксперт кенгашига божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни ҳам кўриб чиқиш ваколати берилади.

155
0

Изоҳ