• 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 13:13

Самарқандда ЙПХ ходимини судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди — видео

Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, уни автомобиль билан бир неча метр масофага судраб кетган “Спарк” ҳайдовчиси қўлга олиниб, процессуал тартибда қамоққа олинди.

227
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 5 август куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобилни тўхтатган. Бу бу ҳақда ЙҲХХ Ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълумот берди.

Ходим ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Бироқ ҳайдовчи унинг қонуний талабини бажармаган.

Шундан сўнг инспектор ҳужжатларни такроран сўраб, қўл узатган вақтда ҳайдовчи автомобиль ойнасини қасддан ёпиб, ходимнинг қўлини ойна ичида қолдирган ҳолда транспорт воситасини бошқариб кетган. Натижада ЙПХ ходимининг ҳаёти хавф остида қолган.

Автомобиль бир неча масофани босиб ўтганидан сўнг тўхтатилган. Шундан кейин ҳайдовчи яширинишга уринган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳайдовчи ҳолат юзасидан пушаймонлигини билдириб, қўрққани сабабли қочганини ва қилган ишидан афсусда эканини айтган. 

227
0

Изоҳ