Замонавий молия оламида фақатгина тезликнинг ўзи етарли эмас. Мижозлар нафақат ўз маблағларини, балки шахсий маълумотлари, қарорлари ва узоқ муддатли режаларини ҳам ишониб топшириш мумкин бўлган банкларни танламоқда.
Қўлга киритилган сертификатлар:
• ISO 9001:2015 — сифат менежменти тизими
• ISO/IEC 27001:2022 — ахборот хавфсизлиги менежменти тизими
• ISO 37001:2025 — коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими
Ушбу сертификатлар банкдаги жараёнлар бошқарув сифати, ахборот ҳимояси ва бизнес-амалиётларнинг шаффофлиги бўйича халқаро талабларга тўла мос келишини тасдиқлайди.
Ҳар бир сертификат ортида ойлаб олиб борилган тизимли меҳнат, жамоанинг фидойилиги ҳамда янги авлод банкини — технологик, ишончли ва мижозга йўналтирилган банкни барпо этиш истаги мужассам.
Ҳар бир мижоз ўзининг эртанги кунига бўлган ишончини ANORBANK билан бирга ҳис қилиши учун банк хизмат кўрсатиш стандартларини ривожлантиришда, хавфсизликни кучайтиришда ва жаҳоннинг энг илғор тажрибаларини жорий этишда давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ