Тошкент шаҳар ФВББ хабарига кўра, бугун, 4 июль куни соат 04:26 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган “Ўрикзор” бозорида дўконда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 04:35 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:48 да қуршаб олинди, соат 05:01 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида озиқ-овқат дўкони 150 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ