• 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:36

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Президент фармонига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

73
0

Президентнинг "Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Янги марказ балиқчилик соҳасида ягона давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, сув объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, илмий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Марказга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган сув фонди ерларида балиқ етиштириш учун республикадаги барча:

- сув омборлари;
- коллектор ва дренаж тармоқлари;
- табиий сув объектларига бепул ижарага берилади.

Шунингдек, Марказ ҳузурида Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма орқали соҳани молиявий рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий қилиниши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, мазкур тизимнинг жорий этилиши балиқчилик тармоғини замонавий бошқарув тамойиллари асосида янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.

73
0

Изоҳ