Аёл 6 июль куни кўп ҳомилали ҳомиладорлик ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Муддатидан олдин туғруқ бошлангани сабабли унга кесар кесиш амалиёти ўтказилди. Туғруқни акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлардан иборат тажрибали шифокорлар жамоаси қабул қилди.
Янги туғилган чақалоқларнинг вазни 1205 граммдан 1605 граммгача бўлган. Она ва чақалоқларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Андижон вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда она ва беш нафар чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Улар малакали тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.
Изоҳ