• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 05:42

Президент Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади

Президент ўз мактубида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ривожланиб бораётганини таъкидлаб, ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

66
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга миллий байрам - АҚШ Мустақиллиги куни ва ушбу сананинг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Сизга ва дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман.

"Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингизда АҚШ ўз иқтисодий қудрати ва таъсирини изчил мустаҳкамлаб, глобал тараққиёт ва хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда," – дейилади табрикда.

Давлат раҳбари бундай ижобий жараёнлар Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ҳар томонлама кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратаётгани, ўзаро ҳурмат, ишонч ва умумий манфаатларга асосланган алоқалар янги мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлади.

Мактубда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, муҳим минерал ресурслар ва инновацион кооперация соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томонлама шерикликнинг устувор йўналишлари экани қайд этилган.

Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги мулоқот ва амалий шерикликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди. Ноқонуний миграция, терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, наркотрафик ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг фаол кўмагида минтақавий ва глобал форматлардаги, энг аввало, "C5+1" платформаси, БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон президенти жорий йил декабрь ойида Маями шаҳрида бўлиб ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити доирасида америкалик ҳамкасби билан учрашувни катта қизиқиш билан кутаётганини таъкидлади.

66
0

Изоҳ