Ички ишлар вазирлигига интернет тармоғида ёш қизга тегишли интим суратлар ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилингани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 18 ёшли қиз Instagram орқали бир йигит билан танишган. Кейинчалик йигит муносабатлари жиддий эканини айтиб, қизни интим мазмундаги сурат ва видеоларини юборишга мажбур қилган.
Орадан бироз вақт ўтгач, у қиздан 300 АҚШ доллари талаб қилган. Агар пулни бермаса, унинг интим сурат ва видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган.
Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ