• 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:58

Саудия Арабистони Ўзбекистондан 100 нафар тиббиёт ходимини ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда

Маош миқдори лавозим ва иш тажрибасига қараб $800 дан $2500 гача бўлади. Айниқса, умумий амалиёт шифокорлари, акушер-гинекологлар, физиотерапевтлар, дерматологлар, болалар психологлари ва юз-жағ жарроҳларига талаб юқори.

68
0
ССВ

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кадрлар департаменти директори, шунингдек, "Vigour Locomotion Medical Center" тиббий реабилитация маркази бош директори Вадха бинт Саад ал-Ҳажри билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни Саудия Арабистонининг хусусий тиббиёт муассасаларида ишлашга жалб этиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиздаги хусусий шифохона ва тиббиёт марказларида 4,5 мингга яқин хорижий шифокор ва ҳамшираларга эҳтиёж мавжуд. Шу боис биринчи босқичда ўзбекистонлик 100 нафар тиббиёт ходимини ишга жойлаштириш таклиф этилди.

Таклиф этилаётган шартларга кўра, иш берувчи иқома (яшаш гувоҳномаси ва ишлаш учун рухсатнома) расмийлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, ички транспорт, тиббий суғурта, шунингдек, йиллик авиачипта харажатларини тўлиқ қоплашни режалаштирмоқда.

Ёш шифокорлар учун иш ҳақи миқдори 4500 дан 5600 Саудия риали (тахминан 1200-1500 доллар), тажрибали мутахассислар учун 5600 дан 9300 риал (1500-2500 доллар), ҳамширалар учун эса 3000 дан 3750 риал (800-1000 доллар) ни ташкил этади.

Умумий амалиёт шифокорлари, акушер-гинекологлар, физиотерапевтлар, дерматологлар, болалар психологлари, шунингдек, юз-жағ жарроҳларига энг кўп талаб мавжуд. Айниқса, инглиз тилини мукаммал биладиган ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қиладиган номзодларга талаб юқори.

Томонларга Ар-Риёд вилоятида замонавий кўп тармоқли соғломлаштириш тиббиёт маркази (санаторий) қурилиши лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Саудия томони ўзбекистонлик инвесторларни ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этишга таклиф қилди.

Лойиҳа амалга оширилса, Ўзбекистондан қурувчилар, муҳандислар, электриклар, сантехниклар, дурадгорлар, ҳайдовчилар ва бошқа касб эгаларини жалб қилиш режалаштирилган. Келгусида санаторий фаолиятини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

68
0

Изоҳ