• 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:58

Тошкентда иштонсиз бўлиб, аёл кишини ортидан қувган эркак қамалди

31 ёшли эркак ер ости йўлида бир аёлни йўлини тўсиб, иштонини ечиб қувлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

213
0
uznews.uz

Cуд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар эркак 2026 йил июль ойининг 1 куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 53-уй олдидаги ер ости йўлида бўла туриб, аёл О.Б.ни йўлини тўсиб, иштонини ечиб қувлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар эркак ҳақиқатдан ҳам у юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

213
0

Изоҳ