Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қонунбузарга нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур шахснинг иши Хива шаҳар жиноят ишлари судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси қўлланилди.
Натижада ҳуқуқбузар 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Эслатиб ўтамиз, видеода эркак миллий валюта — 2 минг сўмлик банкнотани йиртиб ташлаб, унинг бўлаклари билан рақсга тушгани акс этган бўлиб, мазкур ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Изоҳ