• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 18:24

Сирдарёда Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими $8 минг билан ушланди

У фуқарога давлат захирасида бўлган 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони ташкил этиш учун мансабдор танишлари орқали олиб беришни ваъда қилган.

57
0

ДХХ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолатга чек қўйилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони ташкил этиш учун мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Дастлаб масъул ходим 50 минг доллар ҳисобидан фуқаронинг Lacetti автомашинасини 12 минг АҚШ долларига баҳолаб, бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштирган ҳолда олиб қолган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимият вакили талаб қилинган пул маблағи ҳисобидан 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

57
0

Изоҳ