• 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:22

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистон фуқароси трамвай ва бекат орасида қисилиб қолиб, ҳалок бўлди

Ҳодиса Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Лалели трамвай бекатида содир бўлган. Марҳум оиласи билан бирга сайёҳ сифатида мамлакатга келган бўлган.

115
0
politikamcom.teimg.com

2026 йил 8 июнь куни Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидаги Лалели мавзесида жойлашган трамвай бекатида бахтсиз ҳодиса юз бериб, 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бола ота-онаси ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган фуқаро трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва трамвай релслари оралиғида қисилиб қолган. Транспорт воситаси ҳаракатланиши натижасида у оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

115
0

Изоҳ