• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 16:00

Yandex Uzbekistan Тошкент бўйича янгиланган Ultima Guide гастрономик қўлланмасини тақдим этди

Ultima Yandex GO нинг муаллифлик ресторанларидан таом етказиб берувчи премиум хизмати жамоаси янгиланган технологик ресторан гиди — Ultima Guide ни тақдим этди. Шаҳарнинг топ-25 ресторани нейротармоқ таҳлили ҳамда экспертлар ва фойдаланувчилар овоз бериши асосида сараланди. Қўлланма ҳар йили янгиланади.

228
0
uznews.uz

Ultima Guide 2026 рўйхатига кирган ресторанлар 11 июнь куни Тошкентдаги JW Marriott меҳмонхонасида бўлиб ўтган маросимда эълон қилинди ва тадбир ресторан саноати, оммавий ахборот воситалари, бизнес ва маданий ҳамжамият вакилларини бирлаштирди. Финалчилар гастрономик маданият ривожига қўшган ҳиссаси учун рамзий марварид-ҳайкалчалар билан тақдирланди.

Гастрономик дастур учун бош ошпаз Евгений Чеканин бошчилигидаги Selfie Astana жамоаси масъул бўлди. Кеча учун Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг гастрономик анъаналарини бирлаштирган махсус таомлар тайёрланди: маҳаллий помидор ва бақлажонлар, Ақмола қовурғалари ва Балхаш судаги. Менюга қандолатчи Мерей Рашитованинг ширинликлари қўшилди — маҳаллий таъмли турли хил конфетлар, черёмухдан тайёрланган асал ва мини-канеле.

Ultima Guide дан меҳмонлар эътирофига сазовор бўлган, ўзига хос концепция ва юқори сифатли таомлари билан ажралиб турадиган ресторанлар ўрин олди. Топ-25 рўйхатидан миллий таомлар таклиф қилувчи OBI Hayot, Lali ва The Choyxona, Европа ва Ўртаер денгизи таомларига эга Sorrento, by Novikov, La Mer, Punto, Quadro, Осиё концепциясидаги Kitana ва Furusato, манзарали Gravity, Oko ва Restaurant 12 ресторанлари, шунингдек, Zira Cafe ва бошқа гастрономик жойларни топиш мумкин.

Қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ora ресторани «Аъло сервис», «Энг яхши интерьер» ва «Фойдаланувчилар танлови» номинацияларида ғолиб бўлди. «Экспертлар танлови» мукофоти PRO.Xinkali ресторанига, «Ultima Yandex Go фойдаланувчилари танлови» эса Syrovarnya by Novikov ресторанига топширилди.

Ultima Guide даги ресторанлар рўйхати лойиҳа сайтида ва Yandex Go иловасининг «Таомлар» бўлимида мавжуд. Шунингдек, финалистларни Yandex Maps да Ultima Guide деб қидириш орқали топиш мумкин. Бундан ташқари, қўлланмага кирган ресторанлар Yandex Maps да махсус Ultima Guide белгиларига эга бўлади.

Ultima Guide бир неча босқичда шакллантирилди. Аввал нейротармоқ Тошкентдаги 3000 дан ортиқ муассасани 100 дан зиёд мезон асосида таҳлил қилди. Бунда ресторанларнинг Yandex сервисларида ишлаши мажбурий талаб бўлмаган. Овоз бериш бошланиши вақтида уч ойдан кам фаолият юритган муассасалар, шунингдек, классик барлар, қаҳвахоналар, фуд-моллар ва тармоқ ресторанлари саралашдан чиқарилди.

Сунъий интеллект белгиланган мезонлар асосида 183 та ресторанни танлаб олди, шундан сўнг овоз бериш босқичи бошланди. Унда ресторан эгалари, бош ошпазлар ва гастроинфлюенсерлар орасидан 69 нафар маҳаллий эксперт, шунингдек, Yandex сервисларида ресторанлар билан ўзаро алоқада бўлган 6500 нафар Yandex Go фойдаланувчиси иштирок этди. Ҳар бир фойдаланувчи индивидуал ҳавола орқали фақат бир марта овоз бера олди.

Натижалар Ultima Guide учун махсус ишлаб чиқилган ва «Яков ва Ҳамкорлар» халқаро консалтинг компанияси томонидан текширилган баҳолаш модели орқали ҳисоблаб чиқилди.

Ultima Guide лойиҳаси 2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкентда ишга туширилган Ultima Yandex Go премиум хизматлари туркумини тўлдирди. Лойиҳа Ultima Business ва Premier тоифасидаги автомобилларда сафарлар ҳамда 40 дан ортиқ муаллифлик ресторанларидан таом етказиб беришни таклиф қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

228
0

Изоҳ