Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида бир 2007 йилда туғилган қиз ўз синглиси билан ишқий муносабатда бўлиб юрган йигитдан мўмай даромад ундириш режасини тузиб, ҳаракатга тушади.
Гумонланувчи йигитни товламачилик йўли билан қўрқита бошлайди. Синглиси билан бўлган муносабатлар акс этган расм ва видеоларни барчага, хусусан, оила аъзоларига кўрсатиш ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда тарқатиш билан таҳдид қилади. Тегишли идораларга арз қилиб, қаматиб юбориш билан қўрқитиб, йигитни ожиз аҳволга солиб қўяди. У йигитдан бу ишларни қилмаслик эвазига 2000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилади.
2026 йилнинг 2 июнь куни Бухоро шаҳридаги Buxoro City мажмуасидаги кўп қаватли уй олдида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи талаб қилинган 2000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ