Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасада ҳожатхона қувури чуқурини тозалаш мақсадида тушган 4 нафар ходим заҳарланиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, ҳодиса 10 июнь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани натижасида содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан барча ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Айни вақтда Марҳамат туман Ички ишлар бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, унга сабаб бўлган омиллар юзасидан батафсил ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари якунларига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади.
Изоҳ