• 12 035 сўм
    21.82
  • 13 915 сўм
    84.09
  • 168 сўм
    4.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    21.82
  • 13 915 сўм
    84.09
  • 168 сўм
    4.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:37

Uzum Market Ўзбекистон маҳсулотларини хорижга сотишни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда

Uzum Market нинг ҳамкорларни жалб қилиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Азамат Шайқалиев Жаҳон банки кўмагида ташкил этилган Тожикистондаги сотувчиларнинг халқаро форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳақида сўзлаб берди.

301
0
uznews.uz

Форум доирасида Азамат Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашди ҳамда рақамли платформалар кичик ва ўрта бизнес, тадбиркор-аёллар ва ёшлар учун яратаётган имкониятлар ҳақида гапириб берди. Айни пайтда Uzum Market маҳаллий сотувчиларга савдо географиясини кенгайтириш ва хорижий бозорларга чиқиш имконини берадиган янги воситаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.

«Биз мамлакат ичида тадбиркорларнинг ривожланиши учун аллақачон зарур инфратузилмани яратдик. Кейинги босқич — уларнинг ҳатто эндигина иш бошлаётган тадбиркорлар учун ҳам одатий ва тушунарли бўлган воситалар ёрдамида ташқи бозорларга чиқишини таъминлашдир», — дея таъкидлади Азамат Шайқалиев.

Uzum Market мамлакат ичида йирик логистика инфратузилмасини йўлга қўйиб, ўн минглаб тадбиркорлар учун бизнесни ривожлантириш ва кенгайтириш учун янги имкониятлар, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб янги иш ўринлари яратмоқда. Трансчегаравий хизматларнинг ривожланиши, хусусан, бонд омборларининг ишга туширилиши билан Ўзбекистон тадбиркорлари бошқа мамлакатлар сотувчилари билан рақобатлашмаган ҳолда қўшни давлатларнинг ташқи бозорларига чиқа олади. Бу йўналишнинг йўлга қўйилиши ўзбекистонлик тадбиркорларга халқаро савдода фаолроқ иштирок этишга ва минтақа мамлакатларида e-commer га талаб ортиб бораётган шароитда айланмаларини оширишга имкон беради.

Дастлабки йўналишлар сифатида қўшни бозорлар — Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Туркия кўриб чиқилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

301
0

Изоҳ