• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:34

Тошкентда қонунбузар Cobalt ҳайдовчиси ИИО ходимларининг қуролдан ўқ узиши натижасида тўхтатилди

Ҳайдовчи Cobalt автомашинасида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, бир нечта автомашиналарга техник шикаст етказган.

193
0
Видео

Кеча, 12 июнь куни Тошкентда оқ рангли Cobalt автомашинаси бир нечта транспорт воситаларига шикаст етказганлиги акс этган видео ижтимоий тармоыларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 21:34 атрофида 1982 йилда туғилган Р.Ю. (руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи) ўзининг бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро томонидан бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табел қуролидан фойдаланилиб, огоҳлантиришдан сўнг автомашина ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатилган ва кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади. Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинган," - дейилади хабарда.

193
0

Изоҳ