• 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 18:05

Yandex Uzbekistan ҳудудларда таълимни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга туширди

Энди Yandex Go иловасида мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида ишлаш учун ўқитувчиларни тайёрлайдиган Teach for Uzbekistan лойиҳасига ёрдам бериш мумкин. Янги «Биргаликда ёрдам берамиз» бўлимида фойдаланувчилар лойиҳа манзилига ўтказишга тайёр бўлган суммани танлашлари мумкин. Компания суммани ўз ҳисобидан оширади.

134
0
uznews.uz

Энди Ўзбекистондаги Yandex Go иловаси орқали ҳудудлардаги мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларни тайёрлаш дастурини қўллаб-қувватлаш имконияти пайдо бўлди. Илованинг янги «Биргаликда ёрдам берамиз» бўлимида фойдаланувчилар лойиҳа учун ҳар бир буюртмасига қўшиб ўтказишга тайёр бўлган маблағни танлаши мумкин. Танланган сумма Такси ва Етказиб бериш хизматлари нархига қўшиб ҳисобланади. Ҳар ой якунида эса Yandex Go йиғилган хайрия маблағларини ўз ҳиссаси билан янада кўпайтиради.

Teach For Uzbekistan — иқтидорли университет битирувчилари ва турли соҳалардаги мутахассисларни икки йил давомида мактабларда ўқитувчи ва ментор сифатида фаолият юритишга жалб қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

Фойдаланувчилар ҳамда Yandex Go томонидан ажратилган маблағлар дастур иштирокчиларини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Улар эса ўз навбатида ўқувчиларга янги билимларни эгаллаш, рақамли кўникмаларни шакллантириш, лидерлик қобилиятларини ривожлантириш ҳамда келажак касбини танлашда ёрдам берадиган замонавий фан ва соҳалар билан танишиш имконини яратади.

Хайрияга қўшилиш учун «Биргаликда ёрдам берамиз» бўлимида 500, 1000, 2000 ёки 5000 сўм миқдоридан бирини танлаш кифоя. Шундан сўнг фойдаланувчи мунтазам хайрия қилишга уланади ва танланган сумма ҳар бир такси сафари ёки етказиб бериш буюртмаси қийматига қўшиб ҳисобланади. Функция банк картаси орқали тўлов қилинганда ишлайди.

Айни пайтда «Биргаликда ёрдам берамиз» хизмати Ўзбекистоннинг Такси ва Етказиб бериш хизматлари мавжуд бўлган 19 та шаҳрида ишга туширилган. Обунани исталган вақтда илованинг чап томонидаги меню орқали ўчириш мумкин.

«Бугунги кунда Teach For Uzbekistan дастурининг 40 нафар иштирокчиси Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 13 та мактабда фаолият юритмоқда ҳамда 6 мингдан ортиқ ўқувчи учун менторлик қилмоқда. Бу ўз шахсий намунаси орқали болаларга имкониятлар ҳар доим ўйлагандан кенгроқ эканини кўрсатаётган ёш етакчилардир. Yandex Go хизматлари фойдаланувчиларининг хайриялари бизга янги иштирокчиларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради. Бу эса мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги янада кўпроқ ўқувчилар учун қўшимча таълим имкониятларини яратишга хизмат қилади. Нотижорат ташкилот учун бундай мунтазам қўллаб-қувватлаш айниқса муҳим, чунки у дастур ривожини бир неча йил олдиндан ишончли режалаштириш имконини беради», — деди Teach For Uzbekistan директори Диёра Мамадалиева.

Реклама ҳуқуқи асосида

134
0

Изоҳ