• 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 май 10:25

Тижорат банклари йирик пул ўтказмалари ва нақд валюта операциялари устидан назоратни кучайтиради

Август ойидан бошлаб банклар 10,3 млн сўмдан юқори бўлган пул ўтказмалари бўйича жўнатувчи ва қабул қилувчилар ҳақидаги кенгайтирилган маълумотларни тақдим этади.

301
0
uznews.uz

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши ички назорат қоидаларига ўзгартишлар киритилди.

9 августдан бошлаб тижорат банклари бир марталик операциялар амалга оширилганда, шунингдек ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операциялар орқали мижозларни тегишлича текшириш чораларини мустақил равишда кўриши шарт бўлади. Бу қуйидаги ҳолатларга тааллуқли:

• мижозлар томонидан бошқа банклар чиқарган банк карталари орқали банк кассасидан 500 БҲМ (206 млн сўм) ва ундан юқори миқдорда нақд хорижий валюта ечиб олинганда;

• банк ҳисобварағини очмасдан ёки ундан фойдаланмасдан 175 млн сўм ва ундан юқори миқдорда операция амалга оширилганда.

Бундан ташқари, 25 БҲМ (10,3 млн сўм) ва ундан юқори бўлган ички электрон тўловлар ва пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши шарт бўлади.

Фақат жўнатувчи ҳақидаги тўлиқ маълумотни қабул қилувчи тижорат банки бошқа манбалар орқали олиши мумкин бўлган ҳолатларда, жўнатувчи банк томонидан фақат ЖШШИР, шунингдек ҳисоб рақами ёки операцияни кузатиш имконини берувчи уникал кодни киритиш етарли ҳисобланади.

25 БҲМдан кам бўлган ўтказмалар учун эса банклар жўнатувчи ва қабул қилувчининг исми, шунингдек ҳисоб рақами ёки операция идентификаторини тақдим этиши керак бўлади.

301
0

Изоҳ