2026 йил 10 мартдан бошлаб, Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БАА га икки томонлама йўловчи рейслари амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги UzNews.uz’га хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги жорий вазият муносабати билан барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларидан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроил аэропортларига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилганди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳлигига амалга оширилаётган парвозларда, умра мавсуми якунланиш арафасида эканлиги ва барча умра зиёратчиларининг мамлакатни 2026 йил Хаж мавсумига тайёргарлик бошлангунга қадар тарк этишлари талаб қилинмоқда.
Шунингдек, "Uzbekistan Airports" АЖ ва барча авиакомпанияларга Саудия Арабистонига рейслар орқали саёҳат қилаётган йўловчиларнинг қайтиш авиабилетларини текшириш топширилган.
Қайтмайдиган йўловчиларнинг рўйхатлари ҳар куни авиакомпаниялар ва туроператорлар томонидан шакллантирилиб, «Узавиация»га юборилади.
Умра зиёратчиларига нисбатан белгиланган қонунчиликка мувофиқ, фақат лицензияга эга туроператорлар орқали тасдиқланган йўловчиларнинг ташишини амалга ошириш тақозо қилинди.
Туроператорларнинг келишувларига кўра, ҳар бир йўловчига беништалган билетлар, шунингдек, авиакомпаниялар томонидан қайтиш билетлари берилган бўлиши керак.
Изоҳ