Michelin йўлномаси Диего Герреро ва унинг Мадриддаги DSTAgE ресторани ҳақида шундай ёзади: «Шижоатли, эркин ва кашфиётларга бой, асло ҳафсалани пир қилмайдиган ошхона».
«Унинг кундалик мақсадими? Бизни кўриниш ва таъм билан ҳайратга солиш, шунингдек, бизга ҳатто ўзимиз ҳам исташимизни билмайдиган таъмни ҳадя этиш», – дея давом этади йўлнома.
DSTAgE да кечки таом тановули учун гастросайёҳлар Мадридга атайин парвоз қиладилар. Октябрда эса ҳеч қаерга учиш шарт эмас: бош ошпазнинг ўзи атиги икки кунга Ўзбекистонга келади.
Меҳмоннавозлик қоидаларини йўққа чиқарган бош ошпаз
Диего Герреро – баск элатига мансуб бош ошпаз. У 18 ёшида ҳаётини ошпазлик билан боғлашга қарор қилди, чунки у «фикрини ифодалашнинг хос тили ва услуби»ни изларди. Ўн уч йил давомида бу тил Испаниядаги энг таниқли таомхоналардан бири сифатида шаклланди.
Унинг шахсий лойиҳаси – Мадриддаги DSTAgE ресторани – иккита Michelin юлдузига эга. 2021 йилдан буён Герреро барқарор равишда The Best Chef Awards TOP-100 га киради, 2024 йилда эса у «уч пичоқ»да максимал баҳога эга бўлди – дунёда бундай бош ошпазлар атиги 98 нафар. Бундан ташқари, Диего БМТ гастрономик туризм элчиси саналади. Яна Геррерони юксак ошхона «дивергенти» дейишади. У соф таъм, изланишлар ва авангард тақдим фойдасига ресторанларга хос қолиплардан воз кечди.
DSTAgE концепцияси Ўзбекистонга атиги икки оқшомга кўчиб ўтади. Ҳар бир кечки овқатланиш 60 нафар меҳмонга мўлжалланган — ўзига хос, худди ички перформанс бўлганидек, у ерда ҳар бир инсон пазандачилик синовининг бевосита қатнашчисига айланади.
Саккиз хил таомдан иборат тўплам ва бир олам таассурот
Michelin инспекторлари DSTAgE ни «ғайриоддий тромплей эффекти» га эга «дунё бўйлаб қувноқ гастрономик саёҳат» деб тасвирлайдилар. Тромплей — бу кўзбўямачилик, иллюзия: унда таомнинг кўриниши бир тасаввурни уйғотади, таъми эса бутунлай бошқача бўлиб чиқади.
Девордаги сурат. Тўпламни Мадридда Герреро деганда кўз олдингизга келадиган DSTAgE нинг ташриф қоғози очади. Бу — нозик сиркали крем ва қора сариёғ қатлами қўшилган шнит-пиёздан қарсилдоқ крекер. Меҳмон том маънода арт-объектни татиб кўради ва бу илк тишлам бутун оқшомга ранг беради.
Креветка ва помидор сувили салат. Ликопчада — шаффоф помидор суви шимдирилган креветка, маринадланган ёғоч қўзиқоринлари, шрирача қўшилган тухум сариғи марваридлари, лосось увилдириғи, настурция барглари ва қалампирмунчоқ гули. Таом соф ва вазнсиз кўринади, лекин кучли, чуқур таъм тўлқинини беради.
Омлет 2.0. Классик француз омлети, битта тишлам даражасигача ихчамлаштирилган. Ичида — ширин пикильо қалампири ёки карбонара.
Тортилони. Мисо тайёрлаш бўйича япон технологияси асосида ферментланган ундан қўлда тайёрланган паста. Муаллифлик ёндашуви бўйича сақланган пармезанли қуюқ соус билан тортилади. Кодзи замбуруғи паста таркибини ўзгартириб, чуқур қамраб олувчи таъмни таъминлайди.
Тунец 03. Бироз тузланган тунец филеси, шу балиқнинг ўзидан ниҳоятда ингичка, сублимацияланган иплар билан. Оқшомнинг энг лўнда ва дадил тақдими бўлиб, текстура ва ҳарорат контрастига асосланади.
Махфий таом. Диего Герреро Ўзбекистонда меҳмонларни ҳайратга солишни ният қилган сюрприз-таом.
Қаймоқли қулупнай. Авангард усулдаги классик жуфтлик: ферментланган қулупнай, қарсилдоқ меренга ва крем-фреш. Енгил, барра ва мувозанатланган десерт.
Денгиз қатлама хамири. Оқшом финали — ер ва денгизни жамлаган микро-пишириқ. Анъанавий хамир ўрнига қарсилдоқ нори сувўтларидан фойдаланилган, улар сироп ва комбули цитрус соусига шимдирилган, ванилли тоффи ва бармоқсимон лаймнинг тетиклантирувчи «увилдириғи» билан бойитилган. Ширинлик, денгиз таъми ва нордонлик — бир тишламнинг ўзида.
Эксклюзив кечки овқатга қандай қўшилса бўлади
Таниқли бош ошпаз Диего Герреродан муаллифлик тўпламини 23-24 октябрь кунлари Beldersoy Resort & Spa да татиб кўриш мумкин. Ҳар оқшомда атиги 60 та ўрин ажратилади, шу сабабли столни олдиндан банд қилиш зарур.
Банд қилиш учун:
Instagram: @beldersoy.restaurants
Telegram: t.me/beldersoyresortspa
Телефон: +998 95 238 18 45
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ