• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 март 18:37

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Uzbekistan airports мамлакатдаги барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар учун мазкур мамлакатларга парвозларни тўхтатди.

293
0
uznews.uz

Яқин Шарқдаги жорий вазият муносабати билан барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларидан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроил аэропортларига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда Uzbekistan airports Матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирги вақтда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан 2026 йил 28 февралгача жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида парвозлар амалга оширилмоқда.

Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига (ишонч телефонларига) мурожаат қилиш лозим. 

“Эҳтимолий тушунмовчиликлар ва молиявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида фақат расмий маълумот манбаларидан фойдаланиш ва текширилмаган воситачиларга мурожаат қилишдан сақланиш тавсия этилади”, - дейилади хабарда.

293
0

Изоҳ