• 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:52

1 мартдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади

Чет эл фуқаролари учун ўзбек тили имтиҳонлари, прописка маълумотларини онлайн ўзгартириш имконияти, яроқлилик муддати тугаган товарлар савдосини чеклаш — шу ва бошқа қонунчиликка оид ўзгаришлар келаси ойдан кучга киради.

101
0
uznews.uz

Norma.uz ёзишича, 1 мартдан қуйидаги ўзгариш ва янгиликлар жорий этилади:

  1. Ўзбекистон фуқароларининг яшаш манзили ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда доимий рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали таҳрирлаш мумкин бўлади.
  2. Руҳий касалликлар (хулқ-атвор бузилишларисиз деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги) билан диспансер ҳисобида турган ва алоҳида парваришга муҳтож шахсларга «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида кундузги қатнаш асосида қараб туриш хизматлари кўрсатилади.
  3. Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражаси бўйича CEFR мезонларига мувофиқ A1, A2 ва B1 даражаларда малака сертификатини олиш учун имтиҳонлар жорий этилади.
  4. Нотариуслар 1 000 БҲМгача бўлган қуйидаги баҳссиз фуқаролик-ҳуқуқий талаблар бўйича ижро ёзувларини амалга оширади: нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар; қарздор мажбуриятини таъминловчи кўчар мол-мулкка ундириш қаратилганда (ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлса); ижара тўловлари, кўп қаватли уйлардаги мажбурий бадаллар ва тўловлар, коммунал ҳамда алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш.
  5. нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар;
  6. қарздор мажбуриятини таъминловчи кўчар мол-мулкка ундириш қаратилганда (ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлса);
  7. ижара тўловлари, кўп қаватли уйлардаги мажбурий бадаллар ва тўловлар, коммунал ҳамда алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш.
  8. Нотариуслар томонидан ижро ёзувларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом кучга киради.
  9. Давлат харидлари ахборот порталида сунъий интеллект технологиялари асосида давлат харидлари предметининг ўрта бозор нархини ҳисоблаш бўйича электрон модуль ишга туширилади.
  10. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун «Меҳрли оила» хизмати ташкил этилади. Унда оилаларга бепул оилавий терапия хизматлари кўрсатилади.
  11. Товарларни чегара пунктларига келмасидан олдин дастлабки декларация қилиш орқали «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда: божхона расмийлаштируви учун йиғим 20%га камайтирилади; 14 кунгача бўлган муддатли (кечиктирилган) тўловларда фоиз ҳисобланмайди.
  12. божхона расмийлаштируви учун йиғим 20%га камайтирилади;
  13. 14 кунгача бўлган муддатли (кечиктирилган) тўловларда фоиз ҳисобланмайди.
  14. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат ва хусусий хизматлар кўрсатиш бўйича «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси амалга оширилади.
  15. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил этишнинг янги тартиби жорий қилинади.
  16. Давлат фуқаролик хизматидаги бўш лавозимларга қабул қилиш янги қоидалар асосида амалга оширилади.
  17. «Техник жиҳатдан тартибга солиш» ва «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимлари интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри ишга туширилади.
  18. Электрон реестрда маҳсулоти номувофиқ деб топилган корхоналарнинг давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.
  19. Хавфли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар рўйхати ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
  20. Uzbekkosmos агентлиги ҳудудлардаги қурилиш майдонларини доимий мониторинг қилади.
  21. Соғлиқни сақлаш вазирлиги биологик фаол моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсат беришда Интеллектуал мулк портали орқали товар белгилари ва саноат намуналари бўйича ҳуқуқларга риоя этилишини текширади.
  22. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик рейтинг балларини камайтиради, товар белгилари мавжудлиги эса қўшимча балл беради.
  23. Қуйидаги архив хизматлари кўрсатиш муддатлари қисқартирилади:
  • архив ҳужжатларини (ёки нусхаларини) вақтинча хорижга олиб чиқишга рухсат бериш;
  • яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш;
  • олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини бериш.
  1. Шахс вафот этганидан сўнг ўлимни қайд этиш ҳақидаги QR-кодли маълумотнома (қоғоз шаклидан ташқари) унинг турмуш ўртоғи, ота-онаси ёки фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига реал вақт режимида бепул юборилади.
  2. QR-кодли ўлимни қайд этиш маълумотномаси гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
  3. Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили энг яхши 10 та лойиҳага туристик стартаплар харажатларининг 50 фоизи (1 млрд сўмдан кўп бўлмаган) миқдорида субсидия ажратилади.
  4. Меҳмонхоналарнинг халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатлар олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
  5. I ва II тоифадаги корхоналар фон мониторинги станцияларини ўз вақтида ўрнатмаса ва Экология қўмитасининг Миллий экологик мониторинг маркази билан интеграция қилмаса, компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.
  6. Табиатга етказилган зарар учун компенсация тўловларидан озод қилиш бўйича барча қонуности ҳужжатлар кучини йўқотади; бундай имтиёз фақат қонун орқали берилади.
  7. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахс жаримага тортилганда, унинг мансабдор шахсларини алоҳида маъмурий жавобгарликка тортиш амалиёти бекор қилинади.
  8. «Лицензия» ахборот тизимида лицензия ёки рухсатнома олишда бинолар, моддий-техник база, ускуналар ва ходимлар маълумотларининг талабларга мувофиқлигини ихтиёрий олдиндан баҳолаш хизмати жорий этилади.
  9. Қуйидаги амалиётлар жорий этилади:
  • автомобиль ва темир йўл кўприклари, ерости ва ер усти тоннелларининг сейсмик барқарорлигини онлайн мониторинг қилиш;
  • бинолар ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш;
  • йиллар давомида қайд этилган зилзилалар маълумотларини катта ҳажмда қайта ишлаш орқали келгусида зилзила эҳтимоли юқори ҳудудларни аниқлаш.
  1. Нодавлат суд-экспертлик ташкилотлари нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритмаган тақдирда, суд-экспертлик тадқиқотларини ўтказиши тақиқланади.
  2. Фуқаролар фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича дастлабки суд маълумотларини ЯИДХП орқали олишлари мумкин бўлади.
  3. Футбол учрашувларига чипталар шахсни идентификация қилиш ва QR-код технологияларини назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали сотилади.
  4. Янги бизнес бошлаётган ёш тадбиркорларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
  5. Электромобилларда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга ижтимоий солиқ бўйича 10% чегирма берилади. Шунингдек, улар давлат ташкилотларига қарашли автотураргоҳлардан (аэропорт ва вокзал ҳудудлари ҳам киритилган) 30 дақиқагача бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
  6. Намунали ҳудудларга айлантирилган 33 та туман, шаҳар ва маҳаллалардаги бир ижтимоий соҳа объектида «нол энергия сарфи» концепциясига мувофиқ модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.
  7. Рақамли маркировка тизими жорий этилган ва яроқлилик муддати тугаган товарларни сотиш автоматик равишда чекланади — бундай товарлар учун касса чеки берилмайди.
101
0

Изоҳ