Дзюдо бўйича Тошкент "Катта дубулға" турнирининг фахрий меҳмони — Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер Тошкентга етиб келди. Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль - 1 март кунлари Тошкентда дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири ўтказилади. Унда барча қитъадан 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.
Изоҳ