• 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 19:30

Самарқандда ука ўз акасини ов қуроли билан отиб ўлдирди

Ариқдан сув ўтказиш масаласида ака-ука ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал сабабли қотиллик содир этилган.

315
0
Иллюстрация

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:30 атрофида Самарқанд вилояти Нарпай тумани "Ҳўжакарзон" маҳалласи "Асилбек олтин балиқлари" фермер хўжалиги ҳудудида А.С. ариқдан сув ўтказиш масаласида акаси У.С. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик сабабли у билан тортишиб қолади. Жанжал вақтида акаси А.С. ўзига тегишли бўлган "ИЖ-18" русумли ов қуроли билан У.С.га бир маротаба ўқ узиб, уни қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Суд-тиббиёт экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотида, марҳум У.С.нинг танасида, яъни бош, юз, бўйин аъзоларининг очиқ шикасти, пешона чап лунж иккала елка бўғини олд юзаси, ўнг елка соҳаларида ов қуролидан ўқли шикастланиш, очиқ бош мия шикасти, пешона суягини очиқ синиши бош мия тўқимасини ўқли шикастланиши, юз суякларини очиқ парчаланиб синиши, 4 ва 5 бўйин умирткаларини парчаланиб синиши, орқа мияни ўқли шикастланиши ташхиси қўйилиб, унинг ўлими ташқи қон кетишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

315
0

Изоҳ